КХДР Жанубий Корея билан алоқа ўрнатмасликни конституцияда белгиламоқчи

Олам

image
КХДР Жанубий Кореянинг таклифини кескин рад этди north_east

КХДР Жанубий Кореянинг таклифини кескин рад этди

Шимолий Корея Жанубий Корея билан муносабатларни яхшилаш нияти йўқлигини конституцияда мустаҳкамлаб қўйишни режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Корея Меҳнат партияси Марказий қўмитаси бўлими раҳбар ўринбосари, КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг синглиси Ким Ё Чжон маълум қилди.

У Жанубий Корея томонидан тарқатилган Пхеньян чегарадаги овоз кучайтиргичларни демонтаж қилгани ҳақидаги хабарларни рад этган ва Сеулни “АҚШнинг содиқ хизматкори ва иттифоқчиси” деб атаган. Ким Ё Чжоннинг сўзларига кўра, КХДР Жанубий Кореяни “дунёдаги энг душманона давлат” деб билади ва муносабатларни яхшилашга умид қилиш “чўлда гуллар очилишига умид қилиш” билан баробар. У бу қатъий позиция келгусида конституцияда мустаҳкамлаб қўйилишини ҳам билдирган.

Маълумот учун, 2024 йил кузида КХДР конституциясига ўзгартириш киритилиб, Жанубий Корея расмий равишда “душман давлат” сифатида белгиланган. 2024 йил январида Ким Чен Ин Жанубий Кореяга “асосий душман” мақомини бериш, уруш юз берган тақдирда унинг ҳудудини КХДР таркибига қўшиш ва тинч йўл билан бирлашиш ҳақидаги эслатмаларни асосий қонундан олиб ташлашни таклиф қилган. Шунингдек, 2024 йил ноябрида у КХДР армияси баталён қўмондонлари олдида қилган чиқишида урушга тайёргарликни якунлаш зарурлигини айтган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бирлашган штаб бошлиқлари қўмондонлиги Жанубий Корея ҳарбийлари Шимолий Корея билан чегарадаги тарғибот мақсадида ишлатилган овоз кучайтиргичларни демонтаж қилишни бошлагани, кейинроқ эса бунга жавоб сифатида Шимолий Корея ҳам Жанубий Корея билан чегарадаги тарғибот мақсадида ўрнатилган карнайларни олиб ташлаш ишларини бошлаганини хабар қилган эди.  


Мақола муаллифи

Теглар

Жанубий Корея Шимолий Корея

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг