КХДР бир ҳафтада тўртинчи марта ракета синовини ўтказди
Олам
−
01 Октябрь 2022 5335 1 дақиқа
Шимолий Корея Япония денгизи томон иккита номаълум баллистик ракета учирди. Бу ҳақда бугун, 1 октябрь куни Жанубий Кореянинг “Yonhap” агентлиги ҳарбийларга таяниб хабар берди.
“Reuters” агентлигининг таъкидлашича, ракеталар катта эҳтимол билан Япониянинг эксклюзив иқтисодий зонасидан ташқарига тушган.
Бу Шимолий Кореянинг сўнгги етти кундаги тўртинчи ва йил бошидан бери 22-ракета синовидир. Охирги синов 29 сентябрь куни бўлиб ўтди. Жанубий Корея ҳарбийларининг маълумотларига кўра, КХДРнинг иккита баллистик ракетаси тахминан 350 км масофани босиб ўтган, уларнинг парвозининг максимал баландлиги тахминан 50 км бўлган.
Бундан олдин ҳам КХДР 25 ва 28 сентябрь кунлари ракета синовини ўтказганди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025