КХДР 5 кунда Япония томон учинчи ракетани учирди

Олам

image
0:00
0:00
download

Корея Халқ Демократик Республикаси бугун, 29 сентябрь куни баллистик ракета учирди. Бу ҳақда Япония қирғоқ қўриқлаш хизмати хабар берди.

Япония патруль кемалари минтақадаги бошқа кемаларни ракета парчалари топилса, уларга яқинлашмасликка ва зудлик билан расмийларга мурожаат қилишга чақирди.

“Kyodo” ахборот агентлиги маълумотига кўра, КХДР учирган ракета Япониянинг эксклюзив иқтисодий зонаси ташқарисига тушган. Ҳозирча талафотлар ҳақида маълумот йўқ.

Қайд этиш керакки, бу Шимолий Кореянинг сўнгги беш кун ичида Япония томон учирган учинчи ракетаси бўлди.

Йил бошидан буён КХДР 20 та қурол синовини ўтказди. Сўнгги марта кеча, 28 сентябрь куни ракета учирилди. Япония Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Шимолий Кореянинг максимал парвоз баландлиги тахминан 50 км бўлган иккита баллистик ракетаси тахминан 300 ва 350 км масофани босиб ўтган.


Мақола муаллифи

Теглар

КХДР

Баҳолаганлар

193

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг