Кимларга Ҳиндистон ва Туркияга бориш учун рухсат берилади

Жамият

image

Ўзбекистон коронавирус кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси қарори билан тегишли ташкилотларнинг таклифини инобатга олган ҳолда айрим тоифадаги шахсларга Ҳиндистон ва Туркияга боришга рухсат берилди.

Жорий йилнинг 10 майидан Ҳиндистон ва Туркияга фақатгина:

•    хизмат сафарига борувчи Ўзбекистон  фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;
•    хорижда таҳсил олаётган талабалар;
•    Ўзбекистонда яшаш ҳуқуқига эга бўлган чет давлат фуқаролари;
•    дипломатлар ва уларнинг оила аъзолари;
•    хорижда фаолият юритувчи фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;
•    инвестиция лойиҳалари доирасида олиб келинган мутахассислар;
•    транзит ва трансфер йўловчилар;
•    хорижда даволаниш учун кетаётган фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга (тегишли ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда) авиачипталарни сотиш тизими жорий этилади.

Бунда Ҳиндистон ва Туркияга хизмат сафарига борувчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Республика махсус комиссиясининг рухсати билан авиачипталар сотилади.

Хорижда таҳсил олаётган талабалар, Ўзбекистонда яшаш хуқуқига эга бўлган чет давлат фуқаролари, дипломатлар ва уларнинг оила аъзолари, хорижда фаолият юритувчи фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, инвестиция лойиҳалари доирасида олиб келинган мутахассислар, транзит  ва трансфер йўловчилар, хорижда даволаниш учун кетаётган фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ҳиндистон ва Туркияга бориш мақсадида авиачипта харид қилиш учун Республика махсус комиссиясининг рухсати талаб этилмайди.

Уларга авиачипталар тегишли тасдиқловчи ҳужжатларга асосан сотилади, аэропортдан рўйхатдан ўтишда аэропорт ходимлари  назорати амалга оширилади.

Эслатиб зтамиз, Ҳиндистон ва Туркияга сайёҳлар учун мўлжалланган барча чартер қатновларни жорий йил 10 майдан бошлаб эпидемиологик вазият барқарорлашгунга қадар тўхтатилди.

Шунингдек, Ҳиндистон ва Туркиядан кириб келаётган фуқаролар уй ёки меҳмонхона шароитида карантинда бўлишлари юзасидан тилхат тўлдириши мажбурий этиб белгиланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

76

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг