Ҳиндистон ва Туркияга авиақатновлар учун чекловлар ўрнатилди
Жамият
−
08 Май 2021
4364Тегишли ташкилотлар таклифини инобатга олган ҳолда Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тарқалишини жиловлаш, унга қарши курашиш бўйича олиб борилаётган ишларни мувофиқлаштириш ҳамда ушбу инфекциянинг янги штаммларини Ўзбекистонга кириб келишини олдини олиш мақсадида Республика махсус комиссияси қарори билан касалланиш кўрсаткичи юқори бўлган айрим давлатлар билан ўзаро авиақатновларга қуйидаги вақтинчалик чекловлар жорий қилинди:
- Истанбул шаҳридан Фарғона, Урганч ва Самарқанд шаҳарларига авиақатновларни 2021 йил 5 майдан 1 июнга қадар тўхтатиш;
- Ҳиндистон ва Туркияга сайёҳлар учун мўлжалланган барча чартер қатновларни жорий йил 10 майдан бошлаб эпидемиологик вазият барқарорлашгунга қадар тўхтатиш;
- Тошкент-Истанбул йўналишида авиақатновларни вазиятдан келиб чиқиб, жорий йил 10 майдан бошлаб паритет асосида (талабдан келиб чиқиб) камайтиришга қарор қилинди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь