Ким Чен Ин янги баллистик ракетасини синовдан ўтказди
Олам
−
18 Май 2024 3643 1 дақиқа
Кеча, 17 май куни Шимолий Корея янги йўналтирувчи тизим билан жиҳозланган тактик баллистик ракетани синовдан ўтказди. Бу ҳақда Корея марказий ахборот агентлиги хабар берди.

“17 май куни КХДР Ракетасозлик бош бошқармаси янги автоном навигация тизимидан фойдаланган ҳолда тактик баллистик ракетани синовдан ўтказди. Ушбу тест синови ушбу тизимнинг аниқлиги ва ишончлилигини тасдиқлади. Учириш КХДР Ракетасозлик бош бошқармаси ва унга қарашли мудофаа илмий-тадқиқот институтларининг қурол-яроғ технологияларини фаол ривожлантиришга қаратилган мунтазам фаолияти доирасида амалга оширилди”, дейилади хабарда.
Синовларда Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Жанубий Корея Қуролли кучлари ва Япония Вазирлар Маҳкамаси бош котиби Ёсимаса Хаяши Шимолий Корея Япон денгизи томон бир нечта қисқа масофали баллистик ракеталарни учирганини маълум қилганди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025