Шимолий Корея Япон денгизи томон ракета учирди

Олам

image

Шимолий Корея раҳбарияти бугун, 16 май куни Япон денгизи томон бир нечта қисқа масофали баллистик ракеталарни учирди. Бу ҳақда Жанубий Корея Қуролли кучларига таяниб, "Yonhap" агентлиги хабар берди.

Жанубий Корея Қуролли кучлари Бош штаби маълумотларига кўра, учириш Шимолий Корея шарқидаги Вонсан порт шаҳридан маҳаллий вақт билан соат 15:10 да амалга оширилган.

Япония давлат телевидениеси ҳукумат амалдорига таяниб, қисқа масофали ракеталар Япон денгизига қулагани ҳақида хабар берди. Япония Мудофаа вазирлиги Шимолий Корея ракеталари Япониянинг эксклюзив иқтисодий зонасидан ташқарига тушганини айтди.

Япония Вазирлар Маҳкамаси бош котиби Ёсимаса Хаяши журналистларга баллистик ракета учирилиши оқибатида ҳеч қандай зарар аниқланмаганини айтди.

Бугунги ракета учирилиши йил бошидан бери бешинчиси бўлди. Жанубий Корея Қуролли кучлари маълумотларига кўра, КХДР охирги марта 22 апрель куни ракета учирган. Корея марказий ахборот агентлигининг хабар беришича, шу куни Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин шартли ядровий қарши зарба бериш бўйича машғулотлар ўтказган.

2024 йил январь ойида КХДР сирпанчиқ каллакли баллистик ракеталарни синовдан ўтказишни қайта бошлади. 14 январдаги синовлардан сўнг Япония Шимолий Кореяни БМТ резолюцияларини бузганликда айблади.


Мақола муаллифи

Теглар

Шимолий Корея ракета Япон денгизи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг