Хурсанд бўлишга ҳали эрта, олдинда жавоб ўйини бор – Шомуродов

Спорт

image

Ўзбекистон терма жамоаси ва “Рома” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов “Атлетик”ка қарши ўйиндаги ғалабадан хурсанд бўлишга эрта эканини ва жавоб ўйинига эътибор қаратилиши кераклигини айтди. Бу ҳақда у “Рома” - “Атлетик” ўйинидан кейинги тезкор интервьюда сўз очди.

“Энг муҳими биз ғалаба қозондик. Бугун гол урганимдан хусандман. Лекин ҳали хурсанд бўлишга эрта, сабаби олдинда жавоб ўйини бор. Биз бир оила бўлиб ҳаракат қиламиз. Ҳар бир футболчи ўзини клубнинг муҳим аъзоси сифатида ҳис қилиши керак. Ишонч бўлса, натижа ҳам ёмон бўлмайди”, дейди Шомуродов.

Шунингдек, ҳужумчи жавоб ўйинига тайёргарлик ҳақида ҳам гапирди.

“Биз эртадан бошлаб кейинги ўйинларга тайёргарлик кўришиз керак. Якшанба куни “Эмполи”га қарши баҳс бор, кейин эса Испанияда жавоб ўйини. “Атлетик”ка қарши меҳмонда ҳаракат қилиш осон бўлмайди. Биз эса ғалаба учун майдонга тушамиз”, дейди ҳужумчи.

Маълумот ўрнида, “Атлетик” - “Рома” ўртасидаги жавоб ўйини 13 март куни Бильбаодаги “Сан-Мамес” стадионида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, 7 мартга ўтар кечаси Европа лигаси 1/8 финал босқичи илк ўйинида “Рома” ўз уйида “Атлетик”ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу баҳсда захирадан ўйинга қўшилган ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа лигаси Рома Элдор Шомуродов Ўзбекистон терма жамоаси Атлетик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг