Хоразмдаги боғчадан ҳам боланинг жасади чиқди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Хоразм вилоятининг Хонқа тумани “Тома” маҳалласидаги 24-сон давлат мактабгача таълим ташкилотида 5 яшар тарбияланувчи вафот этди. Мактабгача таълим вазирлиги ҳодиса ҳақида маълумот берди.

Дастлабки ўрганишларга кўра, ушбу ташкилотнинг 5 ёшли тарбияланувчиси Ш.А. кеча, 3 август куни тушликдан кейин соат 12:20 ларда ўзини ғалати тута бошлаган. Ҳолатни пайқаган тарбиячи зудлик билан ҳамшира хабар берган. Ҳамшира биринчи ёрдам кўрсатган.

Шундан сўнг Хонқа тумани тиббиёт бирлашмасидан тез тиббий ёрдам чақирилган ҳамда тарбияланувчининг ота-онасига хабар юборилган.

Бироқ тез тиббий ёрдам ходимларининг уринишларига қарамай боланинг ўлими қайд этилган.

Бошқарма ишчи гуруҳи ва Хонқа туман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар билан ўтказилган суриштирув давомида тарбиячининг отаси фарзандининг эпилепсия касаллиги борлигини айтган.

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича, Хонқа тумани ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ўрганишлар якуни бўйича қўшимча маълумот берилади.

Қайд этиш керакки, бу боғчада болалар ўлими билан боғлиқ биринчи ҳолат эмас. Жорий йилнинг 21 апрелида Андижондаги боғчанинг 4 ёшли тарбияланувчиси, 28 июль куни Шаҳрисабз шаҳридаги боғчада 8 яшар, 1 август куни Наманганда 5 яшар бола вафот этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хоразм

Баҳолаганлар

1293

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг