Андижондаги 4 яшар бола боғчада вафот этди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Андижонда мактабгача таълим муассасасида таълим олувчи 4 ёшли бола ухлаётган вақтида вафот этди. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги хабар берди. 

Қайд этилишича, кеча, 21 апрель куни соат 14:00 дан 15:00 гача бўлган оралиқдаги вақтда Олтинкўл туманидаги 31-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида тарбияланаётган 4 ёшли Л.Х. кун тартибидаги уйқу  вақтида ухлаётганда оламдан ўтган.

Хабарда таъкидланишича, ташкилот ҳамшираси эрталабки қабул жараёнида тарбияланувчи Л.Х.да ҳеч қандай касаллик аломатлари кузатилмаган.

Кун тартибидаги уйқу вақтида ҳар доимгидек болалар уйқуга ётқизилган ва тарбиячи томонидан тарбияланувчиларни уйқудан уйғотишганда бола ўрнидан турмаган. Шундан сўнг, дарҳол тез ёрдамга мурожаат қилинган ҳамда тиббиёт ходимлари томонидан тарбияланувчи тиббий назоратдан ўтказилган ва боланинг вафот этгани маълум бўлган. 

“Ҳозирги кунда ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан суриштирув, экспертиза ишлари олиб борилмоқда.

Экспертиза хулосалари аниқлангач, батафсил маълумот берилишини ҳамда ҳолат Мактабгача таълим вазирлиги томонидан назоратга олинганлигини маълум қиламиз”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

928

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг