Намангандаги боғчада тилини чайнаб юборган 5 яшар бола вафот этди
3-саҳифа
−
03 Август 2022
19630Жорий йилнинг 1 август куни Наманган вилояти Чуст туман Мактабгача таълим бўлимига қарашли 64-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида 2017 йилда туғилган бола вафот этди. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 2017 йилда туғилган А.Ш. жорий йилнинг 1 август куни эрталаб МТТга қабул қилинган. Таълимий фаолиятга яхши қатнашган. Кун тартибига кўра тушлик қилган ва гигиена қоидаларига амал қилгач барча тарбияланувчилар қатори ухлашга ётган.
Тарбиячи уйқудан уйғониш вақти бўлганда аввал қиз болаларни, сўнгра ўғил болаларни ҳожатга олиб чиқиш учун уйқудан уйғотган. Лекин бола бошини кўтарган ва яна ётиб олган. Қизларни ҳожатдан олиб келиб А.Ш.ни уйғотган. Шунда бола тилини чайнаб юборганлигини кўрган ва зудлик билан ҳамширани олдига биринчи ёрдам кўрсатиш учун кўтариб олиб чиққан.
МТТ ҳамшираси болага биринчи тиббий ёрдамни қилиб зарурий муолажаларни амалга оширган ва тез тиббий ёрдамга хабар берилган.
Тиббиёт ходимларининг ҳаракатларига қарамай бола вафот этган. Ўлим ҳақидаги маълумотномага асосан J22 Қуйи нафас йўлларининг аниқланмаган ўткир респиратор инфекцияси; J81 Ўпка шишиши ўлим сабаби этиб кўрсатилган.
Ушбу ҳолат юзасидан кеча, 2 август куни вилоят Мактабгача таълим бошқармаси тезкор гуруҳи томонидан дастлабки ўрганиш ўтказилган ҳамда тегишли маълумотлар ва ҳужжатлар тўпланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ишлари амалга оширилмоқда. Тергов натижалари бўйича қўшимча маълумот берилади.
LiveБарчаси