Хоразмда ўқитувчи ўқувчини калтаклаб, уни тош билан қувлади (видео)
3-саҳифа
−
19 Ноябрь
6751Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилоятининг Шовот туманидаги 7-сонли мактаб ўқитувчиси мактаб олдида ўқувчини калтаклаётгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси маълумот берди.
Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 7 ноябрь куни содир бўлган. Мактабнинг 5-синф ҳамда 7-синф ўқувчилари ўзаро тортишиб қолган. Оқибатда 5-синф ўқувчисининг онаси, яъни шу мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси ўғли билан жанжаллашгани учун 7-синф ўқувчини мактаб олдида калтаклаган ва ортидан тош отган. Ҳолат мактабнинг кузатув камерасига тушиб қолган.
Билдирилишича, мазкур педагогга нисбатан ўқитувчига мос бўлмаган хатти-ҳаракат қилгани, мактабнинг ички тартиб-қоидаларини қўпол равишда бузгани учун “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразм вилоятида аёл ўқувчилар олдида ўқитувчини дўппослагани ҳақида хабар берилганди. Ўқитувчини урган аёлга эса жиноят иши қўзғатилганди.