Хоразмда белгиланмаган жойга чиқинди ташлаганларга чора кўрилди
3-саҳифа
−
26 Сентябрь
1796Хоразм вилоятида белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаган шахслар жаримага тортилди. Бу ҳақда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Хива шаҳри “Сангар” МФЙ ҳудудида фуқаролар С.У., А.М., А.Б., А.А., И.М., С.М., Х.Б., Ш.И., Х.Ш., Й.И., М.У., В.Б., Б.Д. томонидан белгиланмаган жойга чиқинди ташланган. Шунингдек, Хива шаҳар “Гулистон” МФЙда А.А. ва А.Ш., Урганч шаҳар Саноатчилар кўчасида эса А.А. томонидан худди шундай ҳуқуқбузарлик содир этилган.
Уларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ҳуқуқбузарларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баробари – 340 минг сўмдан жарима белгиланди. Шу билан бирга, Урганч шаҳрида чиқинди ташлаган А.А. ҳамда Хива шаҳрида чиқинди ташлаган А.А.лар БҲМнинг 2 баравари – 680 минг сўм ҳамда 3 баравари – 1 миллион 20 минг сўм миқдорида жаримага тортилди.
“Онлайн кузатув камералари нафақат белгиланмаган жойга чиқинди ташлаш, балки бошқа турдаги экологик ҳуқуқбузарликларни ҳам аниқлаб, бартараф этишга имкон беради”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бўзсув каналига ахлат ташлаган Тошкент шаҳар Каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси масъул ходими жаримага тортилганди.