“Хоразм шакар” фаолиятини тиклади
Жамият
−
12 Ноябрь 2020
4817Аввалроқ, Ўзбекистондаги иккита йирик шакар заводи – “Ангрен шакар” ва “Хоразм шакар” МЧЖлар ишлаб чиқаришни бошлашга тайёрланаётгани хабар қилинганди.
Қайд этилишича, заводлар фаолияти тўхтатилгани кўпчиликни, жумладан, ҳукуматни ҳам бефарқ қолдирмаган. Муаммони тезкорлик билан бартараф этиш чоралари кўрилган. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
“Натижада эса “Хоразм шакар” МЧЖ 8 ноябрь куни Бразилиядан харид қилинган сифатли хом ашёдан тайёр шакар ишлаб чиқаришни тўлиқ қувват билан бошлаб юборди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, мазкур икки йирик шакар заводи жорий йилнинг 15 июль куни маҳсулот ишлаб чиқаришни тўхтатганди. Бунга шакар захираси кўпайиб кетгани сабаб қилиб кўрсатилган.
Орадан маълум вақт ўтгач, шакар заводларида ходимларни ёппасига ишдан бўшатиш бошлангани хабар қилинди. Кейинроқ Бандлик ва меҳнат вазирлиги бу маълумотларни рад қилди.
LiveБарчаси