Ўзбекистондаги иккита йирик шакар заводи ёпилди

Жамият 15283
image

Кеча, 16 июль куни Ўзбекистондаги шакар ишлаб чиқарувчи икки йирик завод “Ангрен шакар” МЧЖ ва “Хоразм шакар” МЧЖ расман иш фаолиятини тўхтатганини эълон қилди.

QALAMPIRUZ`га “Ангрен шакар” вакилининг маълум қилишича, завод мамлакатда шакар кўпайиб кетгани сабабли фаолиятини тўхтатган. Аммо бозорнинг тўйиниши четдан келган арзон шакар ҳисобига бўлган.

“Завод омборларда шакар кўпайиб кетгани учун ёпилди. Ташқаридан келган арзон шакар ҳисобига сотилмай қолди”, деди манбамиз.

Завод энди қайта очилмаслиги ҳам мумкин. Вазият ўнгланмаса завод бутунлай ёпилади.

“Завод очилармикан деган савол бор? Аҳвол шу бўладиган бўлса қайтиб очилмаса керак. Бизда ходимлар хориждан мутахассис олиб келиб ўқитилган. Мамлакатда шакар ишлаб чиқариш бўйича кадрлар тайёрланмайди. Агар завод очилмаса улар кетишига тўғри келади”, деди у.

Қайд этилишича, заводда 700 киши ишлаган. Аммо карантин сабаб ходимларнинг кўпи таътилга чиқарилган. Эндиликда қолганлар ҳам ишни тўхтатиши мумкин.

“Хоразм шакар” МЧЖдан заводнинг ёпилиш юзасидан изоҳ олишнинг имкони бўлмади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 535
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×