“Ангрен шакар” ва “Хоразм шакар” ходимларини оммавий ишдан бўшатишни бошлади

Жамият

image

“Ангрен шакар” ва “Хоразм шакар” маъсулияти чекланган жамиятлари шу кунларда оммавий равишда ходимларини ишдан бўшатишни бошлади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Айни пайтгача, 130 нафардан зиёд ходим ишдан бўшатилган. Уларнинг маълум қилишича, “Ангрен шакар” ва “Хоразм шакар” заводлари йил охирига қадар деярли барча ишчиларни ишдан бўшатишни мўлжаллаган.

Маълум қилинишича, ҳозирда иккита заводда жами 2000 нафардан зиёд ишчи ходимнинг даромадсиз қолиш хавфи туғилмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистонда шакар ишлаб чиқарувчи икки йирик завод жорий йилнинг 16 июль куни маҳсулот ишлаб чиқраишни тўхтатган эди. 

QALAMPIR.UZ “Ангрен шакар” МЧЖдаги манбасига таяниб, завод фаолиятини тикламаслиги мумкинлигини хабар қилганди. Бироқ орадан кўп ўтмай, “Ангрен шакар” МЧЖ Бош директори Рустам Акбархўжаев ва “Хоразм-шакар” МЧЖ Бош директори Умиджон Комиловнинг бу хабарга раддияси эълон қилинганди.

“Ўзбекистондаги мавжуд иккита шакар заводи хомашё тугаганлиги муносабати билан ишлаб чиқаришни вақтинчага тўхтатган эди. Ҳозирча ушбу вазиятдан фойдаланган ҳолда заводдаги барча ускуналарда профилактик тозалаш ишлари олиб борилмоқда”, дейишганди завод вакиллари.

Афтидан, заводлар барибир фаолиятини тикламаслиги аниқ бўлган. Бизнинг манба шакар ишлаб чиқариш хориждан, хусусан, Россиядан олиб келинадиган шакардан қимматга тушаётгани сабабли, бундан манфаат қолмагинин таъкидлаб ўтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ангрен шакар Хоразм шакар

Баҳолаганлар

406

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг