“Ангрен шакар” ва “Хоразм-шакар” корхоналари ёпилиши юзасидан изоҳ берилди
Жамият
−
16 Июль 2020
15494Аввалроқ, “Ангрен шакар” МЧЖ ва “Хоразм-шакар” МЧЖ корхоналари иш фаолиятини тўхтатгани ҳақида хабар берган эдик. Хусусан, “Ангрен шакар” заводи фаолияти қайта тикланмаслиги мумкинлигини ҳам айтиб ўтгандик.
Ушбу хабарга “Ангрен шакар” МЧЖ Бош директори Рустам Акбархўжаев ва “Хоразм-шакар” МЧЖ Бош директори Умиджон Комилов ўз муносабатини билдирди.
“Ўзбекистондаги мавжуд иккита шакар заводи хомашё тугаганлиги муносабати билан ишлаб чиқаришни вақтинчага тўхтатган эди. Ҳозирча ушбу вазиятдан фойдаланган ҳолда заводдаги барча ускуналарда профилактик тозалаш ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Таъкидланишича, хорижий ҳамкорлар билан музокаралар ўтказган ҳолда хомашё муаммоси ҳам бартараф этилмоқда. Яқин кунларда иккита заводда ишлаб чиқариш тўлиқ қувват билан бошлаб юборилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь