Хитойлик олимлар Ерни астероидлардан қутқариш усулини айтди
Олам
−
29 Август
6707Хитойлик олимлар Ерни астероидлардан ҳимоя қилиш учун имкон қадар тезроқ ядровий қурол ва оғир ракеталарни яратишга чақирди. Бу ҳақда “South China Morning Post” нашри хабар берди.
Пекиндаги Космик кемалар тизимлари муҳандислиги институтининг тадқиқотчилари гуруҳи Ерга йирик астероид яқинлашса, унинг тўқнашувини фақат ядро қуроли билан тўхтатиш мумкинлигини маълум қилди.
Ойни ўрганиш бўйича Хитой автоматик сайёралараро станцияси бош конструктори ўринбосари Чжан Хенинг сўзларига кўра, Ер ва йирик астероид ўртасидаги тўқнашув хавфи аввалги кўрсаткичларга нисбатан анча ошди. Сўнгги маълумотларга кўра, астрономлар 30 мингга яқин астероидни аниқлади, аммо бу ҳали "айсбергнинг учи" бўлиши мумкин.
Чжан Хе самовий жисмларнинг парвоз йўлини ўзгартиришнинг турли усуллари самарадорлигини таҳлил қилган. Улар орасида кинетик эффектлар, лазерлар, хавфли астероидлар юзасига ракета ёки плазма двигателларини назарий ўрнатиш киради.
Шунингдек, олимлар диаметри 140 метрдан ошмайдиган астероидларни зарарсизлантириш учун кинетик таъсирлар етарли бўлиши мумкин, деган хулосага келди.
Тадқиқотчиларга кўра, агар йирик самовий жисм билан тўқнашувга бир ҳафтадан камроқ вақт қолган бўлса, ядро каллакларини ишга тушириш инсониятни қутқаришнинг ягона йўли бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ хитойлик олимлар Ой тупроғидан сув ишлаб чиқариш усулини ишлаб чиққан эди.
LiveБарчаси