Хитойлик олимлар Ой тупроғидан сув ишлаб чиқармоқчи
Олам
−
22 Август
3237Хитойлик олимлар 2020 йилги экспедицияда олиб келинган Ой тупроғи ёрдамида кўп миқдорда сув ишлаб чиқаришнинг янги усулини кашф этди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Қайд этилишича, 2020 йилда Хитойнинг “Chang'e-5” миссияси орқали инсоният 44 йил ичида биринчи марта Ой намуналарини олди. Хитой давлат фанлар академияси тадқиқотчилари ушбу Ой тупроғидаги минераллар таркибида катта миқдорда водород борлигини аниқлади. У жуда юқори ҳароратда қиздирилганда бошқа элементлар билан реакцияга киришиб, сув буғи ҳосил қилади.
“Уч йиллик чуқур изланишлар ва такрорий текширишлардан сўнг, Ой тупроғидан кўп миқдорда сув ишлаб чиқариш учун фойдаланишнинг янги усули топилди. Бу келажакда Ой илмий тадқиқот станцияларини қуриш учун муҳим лойиҳавий асос бўлиши кутилмоқда”, дейилади хабарда.
Янги усул ёрдамида бир тонна Ой тупроғидан тахминан 51-76 кг сув ишлаб чиқариши мумкин бўлади. Бу юздан ортиқ 500 мл шиша сувга ёки 50 кишининг кунлик ичимлик суви истеъмолига тўғри келади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Хитойлик олимлар қандли диабет билан оғриган беморни даволагани хабар қилинган эди.
LiveБарчаси