Халқаро олимпиадада 2 та олтин медаль олган ўқувчига ҳам “Фахрий ёрлиқ” бериладими?

Жамият

image

Аввалроқ 17 ёшли Ҳумоюн Бахтиёров Италия пойтахти Рим шаҳрида ўтган халқаро фан олимпиадасида мустақил Ўзбекистоннинг 32 йиллик тарихида илк бор иккита олтин ва битта кумуш медални қўлга киритгани, бироқ унга вазирлик томонидан “замбаракнинг ўқи” ҳам берилмагани ҳақида катта мақола ва видеоинтервью эълон қилган эдик. Мазкур видео QALAMPIR.UZ'нинг You tube саҳифасида жойланганидан роппа-роса 17 кун ўтиб, Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ўзининг расмий муносабатини билдирди.

Бошқармага кўра, Римда ўтган фан мусобақасини юқори натижалар билан якунлаган Ҳумоюн Бахтиёровнинг ғалабаси ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқлардаги тегишли саҳифаларида дарров эълон қилинган. 

Шунингдек, у Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси, туман бўлими масъуллари, мактаб маъмурияти, ота-оналар ва кенг жамоатчилик томонидан тантанали кутиб олинган.

Келтирилишича, эътиборсиз қолдирилгани иддао қилинаётган чемпионнинг тақдирланиши ўз вақтида, таътилда эмас, балки янги ўқув йили аввалида амалга оширилиши режалаштирилган.

“Халқаро олимпиада айни ёзги таътил чоғига тўғри келгани муносабати билан ўқувчини тантанали тақдирлаш мактаб маъмурияти томонидан 4 сентябрь куни бўладиган “Биринчи қўнғироқ” тадбири доирасида ўз мактабдошлари гувоҳлигида уюштирилиши белгиланган”, дейилади муносабатда. 

Бироқ масъуллар Ҳумоюнга айнан қандай совға бериши ва унинг қиймати ҳақида маълумот бермаган.


Мақола муаллифи

Теглар

олимпиада тарих International history olympiad

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг