Халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик Хорватияда ушланди

3-саҳифа

image

Фирибгарлик иши бўйича халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси Хорватияда қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон ҳамда Хорватия Интерпол Миллий марказий бюроларининг мувофиқлаштирилган ҳаракатлари натижасида фирибгарлик жиноятини содир этганлик учун халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг Загребдан экстрадицияси муваффақиятли амалга оширилган.

Экстрадиция Интерпол Загреб Миллий марказий бюроси билан яқин ҳамкорлик, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Венгриядаги консуллигининг ҳар томонлама кўмаги туфайли амалга оширилган.

“Ўтказилган тадбир халқаро полиция ҳамкорлигининг самарадорлигини ва томонларнинг содир этилган жиноятлар учун жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилига содиқлигини тасдиқлайди”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Грузиянинг Тбилиси шаҳри аэропортида мамлакат ваколатли органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Интерпол Миллий марказий бюроси вакилларига йирик миқдордаги фирибгарлик ва одам савдоси жиноятларини содир этганликда айбланиб, халқаро қидирувда бўлган икки нафар шахс топширилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

фирибгарлик Хорватия Интерпол

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг