Халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик АҚШда қўлга олинди
3-саҳифа
−
12 Август 2022
21094Ўзбекистонда ўта йирик ҳажмда ўғирлик содир этгани учун халқаро қидирувга берилган фуқаро АҚШда қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Интерпол Миллий марказий бюроси маълум қилди.
Ўзбекистон Интерпол ММБ Америка Қўшма Штатлари ваколатли органлари ходимлари билан ҳамкорликда Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисмида назарда тутилган ўта йирик ҳажмдаги ўғирликни содир этгани учун ички ишлар органлари томонидан қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқаросини ушлаган.
Шундай қилиб, Америка томони, Ўзбекистон Интерпол Миллий марказий бюроси ходимлари ва АҚШнинг ваколатли органлари билан олиб борилган музокаралар, қўшма тезкор ҳаракатлар ва ахборот алмашинуви натижасида қидирувдаги шахсни мамлакатдан чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Жиноятчи АҚШ Иммиграция ва божхона назорати (ICE) ходимлари ҳамкорлигида Ислом Каримов номидаги Халқаро аэропортга олиб келинган ва Ўзбекистон Интерпол ходимларига топширилган.
LiveБарчаси