Камбоджа Трампни Нобелга номзод қилиб кўрсатди
Олам
−
01 Август 2025 2186 2 дақиқа
АҚШ Президенти Дональд Трамп Камбоджа ва Таиланд ўртасидаги қуролли тўқнашувларни тўхтатишга қўшган ҳиссаси учун тинчлик бўйича Нобель мукофотига номзод сифатида кўрсатилиши керак. Бу ҳақда Камбоджанинг Бош вазир ўринбосари Сан Чанталга таяниб, “The Wall Street Journal” хабар берди.
Унинг айтишича, агар АҚШ аралашмаганида, томонлар ўртасида келишувга эришиш деярли имконсиз бўларди.
“У Нобель мукофотини фақат Камбоджадаги роли учун эмас, бошқа давлатлар бўйича қилган ишларининг ҳам эътирофи сифатида олишга ҳақли”, деган Сан Чантал.
Камбоджа расмийлари, шунингдек, АҚШдан Трамп томонидан жорий этилган бож ставкаларидан истисно қилишни ҳам кутмоқда. Аввалроқ Трамп Камбоджа ва Таиландга нисбатан 19 фоизлик бож жорий қилган эди.
Таиланд ва Камбоджа ўртасидаги тўқнашувлар
Таиланд ва Камбоджа чегарасидаги жанглар 24 июлда бошланган ва сўнгги 10 йилдан ортиқ вақтдаги энг шиддатли жангга айланган. Бу Таиланднинг Сурин провинцияси, Камбоджанинг Оддар Меанчей провинцияси ва қўшни Лаос давлати чегарадош бўлган Зумрад учбурчаги деб аталувчи чегара бўйича узоқ йиллик можаронинг авж олишига айланди.
Ўққа тутилиш асосан чегаранинг шимолий қисмида, қирғоқдан узоқда ва Таиланднинг Жанубий Хитой денгизи соҳилидаги машҳур денгиз қирғоқларида амалга оширилди. Оқибатда камида 36 киши, жумладан 20 дан ортиқ тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлган. Чегара ҳудудларидан 200 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди.
26 июль куни ОАВ жанглар денгиз бўйидаги машҳур Паттая курортига яқинлашгани ҳақида хабар берди. Айнан шу пайтда Трамп Камбоджа ва Таиланд раҳбарлари билан телефон орқали мулоқот ўтказди. У ҳар иккала мамлакат билан божлар борасида савдо музокаралари олиб борилаётганини эслатиб, “урушаётган томонлар билан ҳеч қандай келишув бўлмаслигини” очиқ айтди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху АҚШ Президенти Дональд Трампни тинчлик бўйича Нобель мукофотига номзод қилиб кўрсатганди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025