Канада россиялик судья ва прокурорларни “қора рўйхат”га киритди

Олам

image

Канада Россия санкциялари рўйхатини яна 23 та ном билан кенгайтиради. Бу ҳақда кеча, 14 ноябрь куни Канада Бош вазири Жастин Трюдо матбуот хизмати томонидан эълон қилинган баёнотда маълум қилинди. 

“Канада ҳам русларга қарши қўшимча санкциялар киритмоқда. Улар Россия адлия ва хавфсизлик тизими билан боғлиқ бўлган 23 кишига таъсир қилади", дейилади баёнотда.  

Унда Оттавага кўра, Россия мухолифати етакчиларига нисбатан инсон ҳуқуқлари бузилишига алоқадор бўлган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, прокурорлар, судьялар, терговчилар ва қамоқхона ходимларига нисбатан санкциялар қўлланилаётганига аниқлик киритилади. 

Канада Ташқи ишлар вазирлиги веб-сайтида 23 та номдан иборат рўйхат эълон қилинган, аммо лавозимлар кўрсатилмаган.

Эслатиб ўтамиз, 14 ноябрь куни АҚШ маъмурияти ва Европа Иттифоқи ҳам Россияга нисбатан санкцияларни кенгайтирган эди


Мақола муаллифи

Теглар

Канада

Баҳолаганлар

9

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг