АҚШ Кремль билан боғлиқ элитага қарши санкциялар киритди

Олам 2653
image

АҚШ маъмурияти Россия ҳарбий-саноат комплексининг харид қилиш тармоғига ва "Кремлга алоқадор" элитага қарши санкциялар киритди. Бу ҳақда АҚШ Молия вазирлиги кеча, 14 ноябрь куни тарқатган пресс-релизда айтилади. 

“Бугун АҚШ Молия вазирлигининг Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси Давлат департаменти билан биргаликда Россия ҳарбий-саноат комплексини қўллаб-қувватлаш учун технология қўлга киритган трансмиллий тармоққа нисбатан санкциялар жорий қилди. Бундан ташқари, Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси молиявий воситачиларнинг глобал тармоғини ва бойликлари Ғарб билан чамбарчас боғлиқ бўлган Кремлга алоқадор икки элитага алоқадор бошқа шахсларни қора рўйхатга киритди”, дейилади ҳужжатда.

Қайд этилишича, 14 нафар жисмоний ва 28 нафар юридик шахсга нисбатан санкциялар қўлланилган. Саккизта ҳаво кемаси блокировка қилинган мулк сифатида тан олинган. 

Мудофаа саноат комплекси

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкеннинг алоҳида ёзма баёнотига кўра, Қўшма Штатлар, хусусан, Россия чип ишлаб чиқарувчи “ПКК Миландр” ОАЖ билан бир қаторда Арманистон, Тайвань ва Швейцариядан бўлган учта боғлиқ ширкатга нисбатан санкциялар жорий қилди. 

Керимов ва Гурев

Шунингдек, Доғистон Федерация Кенгаши аъзоси Сулаймон Керимовнинг рафиқаси, қизлари, ўғли ва жияни ва улар билан боғлиқ компанияларга ҳам санкциялар жорий этилди.

Ҳужжатда, шунингдек, Молия вазирлигига кўра, Керимовнинг қизларидан бирининг Франциядаги тўртта риелторлик фирмасига раҳбарлик қилган Швейцария фуқароси Лорин Катц қора рўйхатга киритилгани қайд этилган. Ушбу компанияларга нисбатан ҳам чекловлар жорий этилди. Бундан ташқари, Малтанинг бизнес авиацияси оператори “Imperator Aviation”, шунингдек, у билан боғлиқ бўлган саккизта бизнес-класс самолёти ҳам санкциялар остида қолди. Шу билан бирга, АҚШ ҳукумати “Imperator Aviation”ни АҚШ санкциялари остидаги фуқаро авиацияси хавфсизлиги соҳасидаги Россия компаниялари рўйхатига киритди, улар билан баъзи операцияларга рухсат берилади. 

Чекловлар йирик россиялик тадбиркор Андрей Гурев билан алоқадор Швейцариянинг Chlodwig ва Adorabella компанияларига ҳам киритилди.  

"2022 йилнинг 2 августида Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси [АҚШ Молия вазирлиги] Андрей Григоревич Гуревни қора рўйхатга киритди. Бугунги кунда Чет эл активларини назорат қилиш бошқармаси Chlodwig Enterprises AG (Chlodwig) ва Adorabella AG (Adorabella)ни қора рўйхатга киритмоқда. Улар икки Швейцария компанияси бўлиб, А.Г.Гурев ва унинг оиласи манфаатларини кўзлаб ишлайдиган ишончли жамғармалар учун активларга эга”, дейилади ҳужжатда.

Аниқлик киритилишича, Chlodwig ва Adorabella’га нисбатан чекловлар АҚШ Президентининг 14024-сонли фармони асосида қўлланилади. 

Бундан ташқари, Вашингтон томонидан тилга олинган икки фирмага нисбатан чеклов чоралари қўллангани АҚШ Давлат котибининг ёзма баёнотида айтилади.  

“Ниҳоят, АҚШ Молия вазирлиги Швейцариядаги иккита холдинг компаниясини қора рўйхатга киритмоқда, у АҚШ санкциялари остидаги собиқ россиялик сенатор бўлган Андрей Г.Гуревга алоқадор”, дейди Ташқи ишлар вазири.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 40
Рейтинг: 3
Теглар
t
×