Қўлимизда АҚШ полициячиларининг шафқатсиз видеолари бор – Лавров

Олам

image

Аввалроқ АҚШ, Франция, Буюк Британия ва Латвия каби Ғарб давдатларининг Россияда бўлиб ўтган намойишлар юзасидан муносабат билдиргани ва ҳибсга олинган мухолифатчи Навальнийни озод этишни талаб қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Шундан сўнг, Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Ғарб давлатларининг Навальний билан боғлиқ Россияда содир бўлаётган воқеаларга муносабат билдиришини мамлакат ички ишларига аралашиш, деб баҳолаган эди. 

Бугун, 5 февраль куни Сергей Лавров Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Жосеп Боррел билан музокаралардан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида юқоридаги масала юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди.

Лавровнинг фикрича, Россия полициячиларининг ҳаракатларини АҚШдаги ёки Европадаги куч ишлатар тузилмаларнинг шафқатсизлиги билан таққослаб бўлмайди.

“Россия томони, аллақачон, Европа ва АҚШда полиция ходимларининг намойишчиларга нисбатан қилган шафқатсизликлари туширилган видеолавҳаларни Брюсселга жўнатди”, дейди Россия Ташқи ишлар вазири Лавров.

Унга кўра, АҚШдаги митинглар вақтида полициячилар намойишчиларни босиб кетган. 

“Бизда бунга яқин ҳолат бўлгани йўқ. Аксинча, Россияда яқинда бўлиб ўтган намойишлар пайтида полиция бир неча бор ҳужумга учраган ва ҳеч қандай махсус воситалардан, шу жумладан кўздан ёш оқизувчи газдан ҳам фойдаланмаган. Намойишчилар эса полицияга қарши кўздан ёш оқизувчи газни ишлатган”, дейди Лавров.

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг бир қатор шаҳарларида ҳибсга олинган мухолифатчи Навальнийнинг чақириғи билан 2 маротаба, аниқроғи 23 ва 31 январь кунлари намойишлар бўлиб ўтди. Намойишларнинг ўтказилиш вақти интернетда барчага маълум бўлгани боис Россия Қуролли қучлари бунга қарши туриш чораларини кўрди. Ушбу намойишлар вақтида Россия Ички ишлар вазирлигига кўра, биргина Москва шаҳрида 4 минг одам, “Reuters” ахборот агентлигига кўра, 10 минг одам қатнашган.


Мақола муаллифи

Теглар

Москва Европа Иттифоқи Лавров Навальний Боррел

Баҳолаганлар

390

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг