Қудратилло Абдуқаҳҳоров ҳам Тошкентда жанг қиладиган бўлди
Спорт
−
29 Октябрь 2023
5373Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 12-17 ноябрь кунлари Тошкент шаҳри мезбонлигида WBC ташкилотининг конвенция тадбири бўлиб ўтади. Мазкур тадбир фонида 17 ноябрь куни маҳаллий бокс промоушени – Lift Promotions ҳам катта жанг оқшоми ташкил қилишини режалаштирган.
“Ҳумо Арена”да ўтадиган мазкур бокс кечасида бир қатор Ўзбекистон ва Жаҳоннинг номдор спортчилари қаторида ярим ўрта вазн тоифасида собиқ WBC Silver камари соҳиби Қудратилло Абдуқаҳҳоров ҳам рингга кўтариладиган бўлди. Ўзбекистонлик чармқўлқоп устаси ўша куни танзаниялик Николас Майкл Мдоэга қарши жанг қилади.
Маълумот учун, Қудратилло Абдуқаҳҳоров фаолияти давомида 20 та жанг ўтказиб, уларнинг фақат 2 тасида рақибларига имкониятни бой бериб қўйган, қолган барча жангда қўли баланд келган. У сўнги жангини жорий йилнинг 31 август куни Москва шаҳрида ташкил этилган профессионал бокс оқшомининг марказий жангида мезбон Магомед Мадиевга қарши ўтказиб, мағлубиятга учраган.
Эслатиб ўтамиз, Абдуқаҳҳоров билан бир оқшомда бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Баҳодир Жалолов ҳам проф боксдаги навбатдаги жангини ўтказади. Ўша куни унга Жанубий Африка вакили Крис Томпсон рақиблик қилади.
LiveБарчаси