Расман: Майк Тайсон Ўзбекистонга келяпти
Спорт
−
04 Октябрь 2023
12109Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 12-17 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида бутунжаҳон бокс уюшмасининг (WBC) 61-Конвенцияси бўлиб ўтади. Мазкур тадбирда машҳур бокс юлдузлари қаторида америкалик бокс афсонаси Майк Тайсон (58-50-2) ҳам иштирок этадиган бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 5 кун давом этадиган тадбир доирасида профессионал бокснинг ҳар бир вазн тоифасида саралаш ва номдор боксчиларнинг чемпионлик жанглари ташкил этилади.
Шунингдек, афсонавий Майк Тайсон ҳам ушбу тадбирнинг асосий меҳмонларидан бири бўлиб, турли кўргазмали чиқишларда қатнашади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри мезбонлигида бўлиб ўтадиган WBC'нинг 61-Конвенциясида машҳур бокс юлдузи Амир Иқбол Хон ҳамда Костя Цзю қатнашиши хабар қилинган эди. Шунингдек, мазкур тадбирга яна бир бокс афсонаси Эвандер Холифилд ҳам келиши кутилмоқда.
LiveБарчаси