Қуддус Исроил пойтахти эмас – Рим суди
Олам
−
22 Ноябрь
3865Рим суди томонидан чиқарилган қарорга мувофиқ Италиянинг Rai телеканали хато маълумот тарқатганликда айбланмоқда. Бу ҳақда “Palestinian Information” хабар берди.
Суд телеканалнинг машҳур “L'Eredità” викторина дастурида Қуддуснинг Исроил пойтахти деб айтилганини нотўғри деб топган. Суд қароридан сўнг “Europeans for Jerusalem” ташкилоти Rai телеканалидан Қуддус Исроилнинг пойтахти эмаслигини эълон қилишни талаб қилган.
Суднинг бу қарори тарихий ҳақиқатларга ва БМТ резолюцияларига мос келиши ҳам таъкидланган. Чунки БМТ ва халқаро ҳуқуқ Қуддуснинг Фаластин ҳудудида эканлигини тасдиқлайди. Шунингдек, ташкилот барча жаҳон оммавий ахборот воситаларидан Исроилнинг нотўғри маълумотларини тарқатмасликни ва ҳақиқий воқеаларни ёритишни сўраган. Хусусан, ташкилотга кўра, ОАВ Фаластин халқининг азоб-уқубатлари, Қуддусдаги муқаддас жойлар ва аҳолининг мажбурий кўчирилиши ҳақидаги ҳақиқатни ёритиши керак.
Маълумот учун, Фаластин ҳимоя хайрия ташкилоти ва Италиянинг Фаластин жамоаси Rai телеканали томонидан нотўғри маълумот тарқатилгани учун судга ариза берган. Викторина дастурида иштирокчи, “Исроилнинг пойтахти қаер?” деган саволга, дастур олиб борувчиси “Қуддус” деб жавоб берган.
Эслатиб ўтамиз, 11 ноябрь куни Саудия Арабистонида бўлиб ўтган саммитида Араб давлатлари лигаси ва Ислом ҳамкорлик ташкилотига (ИҲТ) аъзо давлатлар Исроилни Ғазо сектори, Ғарбий Соҳил, Шарқий Қуддус ва Голан тепаликларидан чиқиб кетишга чақирганди.
Муҳаммад Ҳодиев
LiveБарчаси