Қрим кўпригидаги портлашда судья ҳам қурбон бўлган

Олам

image

Қрим кўпригидаги портлаш қурбонлари сони тўрт кишига етди, улар орасида Москва арбитраж суди судьяси Сергей Маслов ҳам бор. Бу ҳақда ТАСС маълум қилди. 

“Мавжуд маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар сони тўрт кишига етган. Улар орасида Москва арбитраж суди судьяси Сергей Владимирович Маслов ҳам бор”, дейди манба.

Қайд этилишича, ҳалок бўлганларнинг жасадларини аниқлаш ишлари ҳамон давом этмоқда. 

Тўрттаси ҳам портлаш эпицентрида бўлган енгил автомобилда бўлган. Аввалроқ уч киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

Қрим кўпригида портлаш

Эслатиб ўтамиз, 8 октябрь куни Қрим кўпригида портлаш юз берди ва натижада поездаги цистерналарда ёнғин чиқди. Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари кўприкда юк машинаси портлатилганини маълум қилди. Қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.

Ҳодиса юзасидан Россия Тергов қўмитаси жиноий иш очди.

Украина Президенти девони раҳбарининг маслаҳатчиси Михаил Подоляк ҳодисага муносабат билдириб, бу бошланиши эканини, ноқонуний қурилган барча нарса йўқ қилинишини таъкидлади.

Президент Владимир Путин буйруғи билан ҳодисани ўрганиш учун ҳукумат комиссияси тузилди. Ҳодиса оқибатида уч киши ҳалок бўлди.

Қрим кўприги Россиядаги энг узун кўприк бўлиб, унинг узунлиги 19 километрни ташкил қилади. Автомобиль қисми 2018 йил май ойида фойдаланишга топширилган. 2019 йил декабрь ойида эса унинг темир йўл қисми бўйлаб биринчи поездлар ҳаракатланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин Қрим кўпригидаги портлаш

Баҳолаганлар

111

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг