Қозоғистонда қаровсиз қолган болалар Ўзбекистонга қайтарилди

Жамият

image

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ота-она қарамоғисиз қолган 9 нафар ўзбекистонлик бола мамлакатга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг Олмаотадаги бош консуллиги дипломатлари оғир аҳволдаги болаларни қўллаб-қувватлаш маркази давлат муассасаси ва шаҳар Таълим бошқармаси вакиллари билан биргаликда 6−17 ёш оралиғидаги болаларни ўз ватанига қайтариш учун барча зарур ҳужжатларни тўлдирган.

“Улар яқин қариндошларига топширилиши учун Ўзбекистон ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси ходимларига топширилди”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, ўтган уч ойда хориждан Ўзбекистонга қайтарилган болалар сони 93 нафарни ташкил қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси дипломатлари кўмагида Россияда ота-она қарамоғисиз қолиб кетган 16 нафар вояга етмаган бола Ўзбекистонга қайтарилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Ўзбекистон Олмаота

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг