Ота-онаси Россиядаги депортация марказига жойлаштирилган болалар Ўзбекистонга қайтарилди
Жамият
−
08 Апрель
2240Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси дипломатлари кўмагида Россияда ота-она қарамоғисиз қолиб кетган 16 нафар вояга етмаган бола Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” хабар берди.
Маълум қилинишича, болаларнинг ота-оналари Россия миграция қонунчилигини бузгани сабабли Ўзбекистонга депортация қилиш учун хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказига жойлаштирган. Болалар эса яқинлари, меҳрибонлик уйлари ва бошқа муассасаларга топширилган.
Мамлакат дипломатлари Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳамроҳлигида болаларни мамлакатга қайтишларини таъминлаган.
Маълумот учун, ўтган уч ойда хориждан Ўзбекистонга қайтарилган болалар сони 84 нафарни ташкил қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридан Ўзбекистоннинг 16 нафар вояга етмаган фуқароси Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари ҳамроҳлигида мамлакатга қайтарилганди.
LiveБарчаси