Қорақалпоғистонга Адлия вазири тайинланди
Жамият
−
29 Август 2023
5840Элмурод Эргашович Турсунов Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
У бунга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Элмурод Турсунов 1983 йил 5 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманида туғилган. 2006 йили Қорақалпоқ давлат университетини тамомлаган. У меҳнат фаолиятини 1-сон давлат нотариал идораси архивариуси лавозимидан бошлаган. 2007-2012 йиллар давомида Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлимида катта маслаҳатчи, етакчи маслаҳатчи, бош маслаҳатчи лавозимларида ишлаган.
2012-2018 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бўлими бошлиғи, 2018-2019 йилларда Давлат хизматлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси Давлат хизматлари марказлари фаолияти устидан назорат қилиш бўлими бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.
LiveБарчаси