Қорақалпоғистонда нечта қўй-қўзи ёниб кетди? Прокуратура 440 бош, ҳокимлик 250 бош демоқда
3-саҳифа
−
22 Апрель 2021
11681Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа туманида фуқаронинг 440 бош қўй-қўзиларнинг ёниб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. Унда ушбу ёнғин туман прокуратураси ва ИИБ томонидан эътиборсиз қолдириб келинаётгани айтилган. Ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон прокуратураси ва Элликқалъа тумани ҳокимлиги расмий маълумот берди.
Қорақалпоғистон прокуратурасига кўра, жорий йилнинг 22 март кунидан 23 март кунига ўтар кечаси фуқаро Аҳмад Ниязимбетовга тегишли 440 бош қўй ва эчкилар ёниб кетган.
Ҳолат юзасидан 19 апрелда Элликқалъа тумани ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 173-моддаси 2-қисми, “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳокимлик хабарига кўра, жорий йилнинг 22 март кунидан 23 март кунига ўтар кечаси тумандаги “Элликқалъа” овул фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи, 1981 йилда йилда туғилган фуқаро Аҳмад Ниязимбетовга тегишли Элликқальа овули ҳудудидаги қумлик орасидаги дўнгликда жойлашган, 1-1,5 метр баландликда ёғоч ва симлар билан ўраб ясалган қўй қўра ичида боқиб келаётган 250 (икки юз эллик) бош қўй-қўзилари ва эчки-улоқлари келиб чиққан ёнғин натижасида ёниб кетган.
Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида ўша куни фуқаро Аҳмад Ниязимбетовга тегишли қўй ва эчкиларни боқиб, уларга кўз қулоқ бўлиш Беруний тумани “Охунбабаев” ОФЙ ҳудудида яшовчи, 1955 йилда туғилган фуқаро Онгаров Умирзокқа топширилгани аниқланган. Ўша вақтда у ушбу ёнғин келиб чиққан қўй қўрадан тахминан 15-20 м чамасидаги узоқликда жойлашган бино, яьни кўчма вагон ичида ёлғиз ўзи бўлган.
Бундан ташқари олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида воқеа жойи кўздан кечирилганида ушбу кўчма вагон ичкарисида ўт ёқиб, кўчма вагон ичкарисини иситиш ва овқат пишириш учун мўлжалланган ўчоқ жойлашган бўлиб, ўша куни унда ўт ёқилгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан тайинланган суд-кимёвий экспертизасининг №4030-сонли хулосасига кўра “газ–суюқлик храмотографияси усули ёрдамида намуналар эритувчи хлороформга хос бўлган пиклар кузатилди, нефть маҳсулотларининг изларига хос бўлган белгилар кузатилмаган”лиги аниқланган.
Ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётган бўлиб, ушбу ёнғин келиб чиққан қўй қўра ва ундаги қўй-эчкиларнинг эгаси бўлган фуқаро Аҳмад Ниязимбетовнинг яқин қариндошлари, унинг дўстлари, ушбу ёнғин келиб чиққан қўй қўрага яқин масофада яшовчи фуқаролар ҳамда муқаддам судланган шахслар билан оператив суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь