Қодировнинг “эркатойи” Ботировга қарши реванш жанги ўтказади
Олам
−
24 Апрель 2021
10075Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодировнинг 13 ёшли ўғли Адам Қодиров ва Аслан Ботиров ўртасида реванш жанги ўтказилади. Бу ҳақда Кабардин-Балкария Бокс федерацияси раҳбари Нажмудин Бербеков ўзининг Instagram'даги саҳифасида маълум қилган.
"Ушбу жангдан сўнг менга жуда кўп шикоят ва шарҳлар келди! Апрель ойининг бошида Грознийда бокс бўйича "Время легенд — 6" мусобақаси бўлиб ўтди, унда Адам Қодиров баҳсли ғалабани қўлга киритди. Адам Қодировнинг рақиби Кабардин-Балкариялик ёш жангчи Аслан Ботиров эди.
Мовий бурчак хатоси билан реванш жанги тайинланди! Аслан ва Адамга омад тилаймиз, улар ҳақиқий бокс намойиш этишсин ва бизнинг минтақаларимиз дўст бўлиб, гуллаб-яшнасин", деб ёзган Бербеков.
Эслатиб ўтамиз, можаро Адамнинг рақиби Ботиров устидан қозонилган шубҳали ғалабаси туфайли юзага келган. Иккинчи раундда Ботиров ва Қодиров бир-бирига бир неча бор зарба берган. Аммо ҳакам Ботировга қараб санай бошлаган ва якунда нокдаун эълон қилган. Жанг видеосидан кўриш мумкинки, ҳакам санаётганида Ботиров буни нима учунлигини тушунмай, таажжуб билан қараб турган.
Рамзан Қодиров Адамнинг Аслан Ботиров устидан қозонган ғалабаси ҳақидаги хабарларни "қора пиар" деб атаганди.
LiveБарчаси