“Қора пиар”: Қодиров ўғлининг шубҳали ғалабасига муносабат билдирди 

Олам

image
0:00
0:00
download

Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров ўзининг 13 ёшли ўғли Адамнинг Грознийдаги бокс турнирида Аслан Ботиров устидан қозонган ғалабаси ҳақидаги хабарларни "қора пиар" деб атади.  

Унга кўра, баҳсли жанжалнинг шартномавий характери тўғрисидаги маълумотлар қора пиарга олиб боради. 

"Агар ҳакам зарба кўзга текканини кўрса, у ҳолда жангни тўхтатиши керак. Бу менинг ўғлим бўладими ёки йўқми, буни фарқи йўқ", деган Қодиров Instagram ижтимоий тармоғидаги жонли эфирда. 

Эслатиб ўтамиз, можаро Адамнинг рақиби Ботиров устидан қозонилган шубҳали ғалабаси туфайли юзага келган. Иккинчи раундда Қодиров Ботировнинг бир нечта зарбаларини ўтказиб юборган, шундан сўнг ҳакам 10 сонияли санашни бошлаган. 

Ботиров ишончли тарзда оёқда турган ва жангни давом эттиришга тайёр бўлган, аммо ҳакам Асланда нокдаун қайд этган ва спортчининг секундантлари рингга оқ сочиқ улоқтирган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Адам Қодиров

Баҳолаганлар

1519

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг