Қодиров ўғли билан боғлиқ миш-мишлар фонида унинг видеосини эълон қилди (видео)

Олам

image

Чеченистон раҳбарининг ёрдамчиси ва республика Хавфсизлик кенгаши котиби Адам Қодиров республиканинг куч тузилмалари раҳбарлари билан йиғилиш ўтказди. Бу ҳақдаги видеони унинг отаси, Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўзининг Telegram-каналида эълон қилди. 

Қайд этилишича, йиғилишда Чеченистонда бўлиб ўтадиган бўлажак сайловларга тайёргарлик, сайлов жараёни давомида аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, экстремизмнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш чоралари, шунингдек, махсус ҳарбий операцияда иштирок этаётган чечен бўлинмаларининг жорий фаолияти муҳокама қилинган.

Бундан ташқари, йиғилиш иштирокчилари махсус ҳарбий операция ҳудудида жойлашган чечен бўлинмаларининг масъулият зоналаридаги вазиятни батафсил таҳлил қилган. Йиғилиш қачон ўтказилгани маълум қилинмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ айрим Чеченистон Telegram-каналларида республика раҳбари Рамзан Қодировнинг ўғли Адам Қодиров Грознийда йўл-транспорт ҳодисасига учрагани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Уларнинг маълумотига кўра, Адам Қодиров жароҳат олиб, шифохонага етказилган. Хабарларда, шунингдек, жабрланувчини Москвага олиб кетишгани айтилган.  


Мақола муаллифи

Теглар

Рамзан Қодиров Адам Қодиров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг