Қодиров Украина разведкаси тарқатган миш-мишларни рад этди (видео)
Олам
−
14 Январь 8371 1 дақиқа
Аввалроқ, Украина разведкаси Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодировнинг соғлиғи буйрагининг ишламаслиги туфайли ёмонлашгани ва бунинг ортидан мамлакатга янги раҳбар тайинланиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди. Шундан сўнг, Рамзан Қодиров Грозний шаҳрида автомобиль бошқарган ҳолда видеотасвирга тушиб, Украина махсус хизматлари тарқатган миш-мишларга жавоб берди.
Видеода у Украина махсус хизматларининг ёмон ишлаётганини ва ўзининг шифохонада эмаслигини айтган.
“Разведка умуман ишламаяпти, худди ухлаб ётгандек, шунчаки хоҳлаганларини ёзишмоқда. Украина махсус хизматлари менда хусусий клиника борлигини аниқлабди. У ерда менга буйрак бўйича рад жавоби беришганмиш ва мен ўша ерда яшаётганмишман. Аслида эса... Аслида биз шаҳар бўйлаб сайр қилмоқдамиз”, деган Қодиров.
Видео Украина ҳарбий разведкаси “Рамзан Қодиров буйрак ишдан чиқиши сабабли шифохонага ётқизилган” деган маълумотни тарқатганидан сўнг эълон қилинган.
Маълумки, Чеченистон раҳбари соғлиғи бўйича миш‑мишлар узоқ вақтдан бери тарқалиб келади. Унга оғир касалликлар, жумладан даволанмайдиган ошқозон бези некрози ҳамда бошқа жиддий муаммолар таъқиб қилаётгани айтилади. Қодиров бу хабарларни мунтазам равишда инкор қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Президенти Владимир Зеленский АҚШ ҳукуматига Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ҳам худди Венесуэла Президенти Николас Мадуро каби ҳибсга олиниши кераклигини айтган эди.
Live
Барчаси