Путин Қодировни мукофотлади (видео)
Олам
−
17:35
3401Россия Президенти Владимир Путин Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировга II даражали “Ватанга хизматлари учун” орденини топширди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Маълум қилинишича, тақдирлаш маросими Кремлда бўлиб ўтган. Қодиров ушбу орденнинг тўлиқ соҳиби деб эътироф этилиши учун энг юқори, 1-даражани олиши керак.
Мукофот Қодировга “Россия давлатчилигини мустаҳкамлаш, мамлакат мудофаа қобилияти ва Чеченистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига қўшган катта ҳиссаси учун” топширилган.
Маълумот учун, “Ватан олдидаги хизматлари учун” ордени тўрт даражага эга, биринчиси энг юқори ҳисобланади. Қодиров ушбу мукофотнинг тўртинчи (2006), учинчи (2021) ва иккинчи даражалари билан тақдирланган. Путин февраль ойида Қодировни ушбу орденнинг иккинчи даражаси билан тақдирлаш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди.
Қодиров Чеченистонни 2007 йилдан бери бошқариб келмоқда. Унинг ваколат муддати 2026 йилда тугайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Россиянинг Людвиг Нобель мукофоти билан тақдирланганди. Мукофотни Бутунроссия бадиий гимнастика федерацияси президенти, Людвиг Нобель мукофоти лауреати Ирина Винер топширган.
LiveБарчаси