Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимидан озод этилди

Олам

image

Муса Жаманбоев Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимидан озод этилди. Тегишли фармонни Президент Садир Жапаров имзолади.  

Муса Жаманбоев 1978 йил 20 июнда Чуй вилоятида туғилган. 2000 йилда Бишкек гуманитар университетининг шарқшунослик ва халқаро иқтисодий муносабатлар факультетини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2000 йилда Ташқи ишлар вазирлиги давлат протоколи хизмати котиби ёрдамчиси сифатида бошлаган.

Кейин Ташқи ишлар вазирлиги давлат протокол хизмати атташеси, Бош вазирнинг Протокол ёрдамчиси, Бош вазирнинг Протокол хизмати раҳбари, Ҳукумат девонининг халқаро ҳамкорлик ва протокол хизмати раҳбари ўринбосари, Муваққат ҳукумат девонининг халқаро алоқалар бўлими эксперти, Халқаро алоқалар ва протокол бўлими бошлиғининг ўринбосари, Жогорку Кенеш девонининг Протокол ва паспорт-виза хизмати бошлиғи лавозимларида ишлаган.

2017 йилда Жаманбоев Президент маъмурияти ташқи сиёсат бўлимининг протокол сектори мудири, 2021 йилда эса Президент протокол хизмати раҳбари этиб тайинланган. 

Эслатиб ўтамиз, Жаманбоев 2022 йил апрелидан буён Ўзбекистондаги элчи лавозимида ишлаб келаётган эди.  У 2022 йилнинг ноябрида Президент Шавкат Мирзиёевга ишонч ёрлиқларини топширган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Қирғизистон Муса Жаманбоев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг