Қирғизистон мусулмонлари идораси Янги йилни нишонлашга фатво берди
Олам
−
30 Декабрь 2019 13494 1 дақиқа
Қирғизистон Мусулмонлари диний бошқармаси мамлакатда Янги йилни байрам қилиш мумкинлигига доир фатво эълон қилди. Бу ҳақда "Elgezit" нашри хабар берди.
Унда диний уламолар Қирғизистон қонунларида белгилаб қўйилган расмий байрамларга қарши ташвиқот олиб бормаслиги таъкидланди. Буйруқнинг бажарилиши муфтият тизимида ишловчи барча диний уламолар зиммасига юклатилди.
Қирғизистонда кўплаб мамлакатлар қатори 31 декабрдан 1 январга ўтар кечаси милодий санага кўра Янги йил нишонланади. Бироқ, сўнгги йилларда диндорлар томонидан бу мусулмонлар байрами эмас, шу сабабли уни нишонлаш керак эмас, деган фикрлар кўпайди. Ҳар йили байрам арафасида бу масала юзасидан баҳслар авжига чиқади.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025