Қирғизистонда яна сайлов. Ўтган сафарги сайлов намойишларга уланганди

Олам

image

Қирғизистонда маҳаллий ҳокимият органларига сайловлар ва Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум бошланди. Бу ҳақда Қирғизистон Марказий сайлов комиссиясига таяниб хабар берилган.  

"Бугун кун давомида мамлакат ҳудудида соат 08:00 дан 20:00 гача 2 483 та сайлов участкаси ишлайди", дейилган МСК хабарида. 

Шунингдек, бугун, 11 апрель куни дунёнинг 28 мамлакатида 48 та сайлов участкалари ҳам очилади. 

Қирғизистон МСКнинг таъкидлашича, тузатишлар киритиш бўйича референдум сайловчилар рўйхатига киритилган 3,6 миллион фуқаронинг 30 фоизидан кўпроғи иштирок этган тақдирда ўтказилган деб ҳисобланади. 

Тузатишлар қаторида Президент ваколатларини кучайтириш, парламент аъзоларини 120 кишидан 90 кишига қисқартириш ва унинг ваколатларини камайтириш бор. 

Агар тузатишлар референдумда маъқулланса, Қирғизистон Президенти мустақил равишда вазирларни тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, шунингдек Ҳукумат устидан тўлиқ назорат қилиш имкониятига эга бўлади. 

Маълумот ўрнида, Қирғизистон маҳаллий ҳокимият органларига бўлиб ўтадиган сайлов ва мамлакат конституциясига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича референдумни 31 мамлакатдан келган кузатувчилар назорат қилиб боради. Улар орасида ўзбекистонлик вакиллар ҳам бор. 

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда 2020 йилнинг 4 октябрь куни ўтказилган парламент сайловларидан кейин, 7 фоизлик минимум овозни тўплай олмаган партия тарафдорлари норозилик намойишларини бошлади. Бир неча кун давом этган намойиш ва тартибсизликлар ортидан Бош вазир Кубатбек Боронов ва унинг Ҳукумати истеъфога чиқди. Намойишчилар давлат идораларини эгаллаб олди. 

Намойишлар авж олган паллада Марказий сайлов комиссияси сайлов натижаларини тан олмаслик ҳақида қарор қабул қилди. 

Ўша вақтдаги Президент Сооронбай Жээнбеков Бишкекда фавқулодда ҳолат жорий қилди ва пойтахтга ҳарбийлар киритилди. Бунинг натижасида вазият бироз тинчиди. Аммо намойишчилар Президентдан истеъфога чиқишини талаб қилди. Натижада 15 октябрда Жээнбеков халқига қарата ўқ узиб, қон тўкмаслик учун истеъфо берди.  

Унинг вазифасини вақтинча бажариши керак бўлган парламент спикери Канат Исаев бундан бош тортди. Натижада давлат раҳбари ваколати намойишлар ортидан Бош вазир бўлган Садир Жапаровга ўтди. 

Садир Жапаров Қирғизистонда жорий йилнинг 10 январь куни муддатидан олдин ўтказилган президентлик сайловида ғалаба қозонди. У 28 январь куни қасамёд келтириб, расман Президент лавозимида иш бошлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон сайлов

Баҳолаганлар

85

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг