Наманганда бир уйдан уч кишининг ўлиги чиқди

3-саҳифа

image

Наманганда бир оиланинг уч аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди. Қурбонлар орасида эндигина 6 ёшни қаршилаган бола ҳам бор. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси (БП) Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди. 

БП воизига кўра, воқеа жорий йилнинг 20 ноябрь куни соат 16:00 да содир бўлган. 

Поп тумани Тинчлик маҳалласида яшовчи 1971 йилда туғилган фуқаро Э.Тулаганова, 2016 йилда туғилган вояга етмаган набираси Ф.Турдалиев ҳамда меҳмонга келган қайнонаси 1947 йилда туғилган Д.Юлдашовалар уйни иситиш учун ўрнатилган темирдан ясалган печкага ёқилган табиий газдан чиққан ис газидан заҳарланиб, воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Қашқадарёнинг Косон туманидан ўқув марказида таҳсил олиш мақсадида Қарши шаҳрига келиб, Маҳаллот маҳалласи Аҳмад Яссавий кўчасида жойлашган уйда ижарада яшаётган 17 яшар қиз ўзи истиқомат қилаётган уйнинг ҳаммомида вафот этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ис гази

Баҳолаганлар

319

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг