Прокуратура Хоразмда ис газидан вафот этган она-бола воқеасини текширмоқда
Жамият
−
05 Январь 2021
4195Аввалроқ Хоразм вилояти Хоразм вилояти Боғот туманида бир оила ис газидан заҳарланиб, она ва унинг 10 ёшли қизи вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
“Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Хоразмда ис газидан заҳарланган она ва унинг 10 ёшли қизи вафот этганлиги ҳақида хабар чиқарилган. Мазкур ҳолат юзасидан Боғот тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда”, дейилади ахборотда.
Маълумот учун, фавқулодда ҳолат содир бўлишидан икки кун олдин Э.Ж. хонадонида иссиклик козони янги ўрнатилган бўлган.
LiveБарчаси