17 яшар қиз ҳаммомдан жонсиз ҳолда топилди

3-саҳифа

image

Қашқадарёнинг Косон туманидан ўқув марказида таҳсил олиш мақсадида Қарши шаҳрига келиб, ижарада яшаётган 17 яшар қиз ўзи истиқомат қилаётган уйнинг ҳаммомида вафот этди. Бу ҳақда "Nasafnews" ўз манбаларига таяниб хабар берди. 

Гап шундаки, жорий йилнинг 20 ноябрь куни Қарши шаҳри Маҳаллот маҳалласи Аҳмад Яссавий кўчасида жойлашган уйда ижарада яшаб келаётган қиз ис газидан заҳарланиб вафот этган.

Маълум бўлишича, 2005 йилда туғилган қизнинг жасади ҳаммомдан топилган. У ҳаммомда ис газидан заҳарлангани айтилмоқда.

Марҳума Косон туманида истиқомат қилган. Қарши шаҳридаги ўқув марказида таҳсил олгани учун Маҳаллот маҳалласидаги хонадонда ижарада яшаган.

Қашқадарё вилояти прокуратурасининг маълум қилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ис гази

Баҳолаганлар

2230

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг