Жиззахда ёш оила 2 фарзанди билан ис гази қурбони бўлди
Жамият
−
09 Январь 2020
6279Ўзбекистонда ис газидан заҳарланиш билан боғлиқ ҳолатлар давом этмоқда. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жиззахда 4 киши ис газидан заҳарланиб, вафот этгани ҳақида хабар берди.
Бугун, соат 14:04 атрофида Ғаллаорол туман тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлимига тумандаги Кўкгумбаз МФЙ қарашли Қоронғул қишлоғида яшовчи, 1987 йилда туғилган Д.Ш. хонадонига чақириқ қайд этилган.
Тез тиббий ёрдам бригадаси воқеа жойига зудлик билан етиб борганида оила аъзолари, хонадон соҳиби Д.Ш ва унинг турмуш ўртоғи, 1987 йилда туғилган Н.Ш, 6 ёшли ўғли А.Й. ҳамда 3 ёшли қизи О. Й.да биологик ўлим аниқланган.
Уларни бирламчи текширувдан ўтказилганда “ис газидан ўткир захарланиш” дастлабки ташхиси қўйилган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси