Қатар АҚШ ва Исроилнинг хиёнатидан шокда – WP
Олам
−
10 Сентябрь 2025 15257 2 дақиқа
Қатар АҚШ ва Исроилнинг ҳаракатларидан шокда. Улар олдинроқ Доҳага ҲАМАС ҳаракати вакилларига амирлик ҳудудида зарба бермасликка ваъда берган. Бу ҳақда Қатардаги манбаларига таяниб “The Washington Post” (WP) хабар берди.
“Ўтган ой Исроил ва АҚШ уларга ҲАМАС вакиллари уларнинг ҳудудида ҳужумга учрамаслигини ваъда қилган эди”, дейилади хабарда.
Нашрнинг ёзишича, Исроилнинг Доҳага берган зарбаси Қатарнинг Ғазо секторидаги можарони ҳал қилишдаги воситачилик мақомини амалда йўққа чиқарган, шунингдек, халқаро ўйинчилар учун ҲАМАС етакчилари билан энг ишончли алоқа каналини ёпиб қўйган.
“Қатар расмийлари шокда ва хиёнатга учраганини ҳис қилмоқда. Бу зарба, афтидан, Қатарнинг можарода воситачи сифатидаги ролини йўққа чиқарди ҳамда Ғазодаги ҲАМАС етакчилари билан энг ишончли алоқа каналини йўқ қилди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 9 сентябрь куни Доҳада бир нечта портлаш юз берган эди. Бунга ўша пайтда раҳбарият йиғилиши ўтказаётган ҲАМАС гуруҳининг штаб-квартирасига Исроил ҳарбийлари томонидан берилган зарба сабаб бўлган.
Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг идораси мамлакат ҲАМАС раҳбарларига қарши операция ўтказгани ва бунинг учун масъул эканини тасдиқлади. Бироқ уларнинг баёнотида операция жойи сифатида Қатар бевосита тилга олинмади.
Қатар бош вазири Муҳаммад бин Абдураҳмон бин Жассим Ол Соний эса Доҳа Исроилга жавоб қайтариш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолишини ва суверенитетининг бузилишига йўл қўймаслигини билдирди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳам мамлакат ушбу ҳужумни қоралашини билдириб, баёнот билан чиқди. Унда Ўзбекистон халқаро муносабатларда куч ишлатишнинг ҳар қандай кўринишига ва Яқин Шарқдаги мураккаб вазиятни янада кескинлаштирадиган қадамларга изчил равишда қарши экани қайд этилди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025