Қашқадарёда жинсий қулликда сақланган 14 яшар қиз ҳақида қўшимча маълумот берилди
3-саҳифа
−
26 Ноябрь 2023
29557Аввалроқ, Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида 14 ёшли қиз етти ой давомида жинсий қулликда сақлангани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу ҳолат юзасидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги муносабат билдирди.
Қайд этилишича, вояга етмаган Ч.Т. Қашқадарё вилояти Китоб туманида яшовчи отаси Ғ.Ж. қарамоғида бўлган. Онаси Х.С. эса шу йилнинг январь ойида Россияга ишлаш учун кетиб, бугунги кунгача қайтиб келмаган.
Аниқлик киритилишича, 14 ёшли Ч.Т.нинг 7 ой давомида фуқаро Н.А.нинг уйида мажбуран сақланиб, турли шахслар билан жинсий алоқа қилишга мажбурлаб келингани ҳақида қизнинг тоғаси хабар қилган.
“Бугунги кунда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Китоб тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан психолог ва педагоглардан иборат ишчи гуруҳ томонидан вояга етмаган Ч.Т.нинг жисмоний ва руҳий саломатлигини тиклаш ҳамда мазкур ҳолатнинг келиб чиқиш сабаблари ва уни бартараф этиш чоралари юзасидан “ижтимоий иш” очилиб, ҳолат юзасидан комплекс ўрганишлар давом эттирилмоқда“, дейилади хабарда.
Қўшимча қилинишича, ҳолат юзасидан фуқаро Н.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди (одам савдоси, вояга етмаган шахсга нисбатан) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатларига киришилган.
LiveБарчаси