Қашқадарёда 14 яшар қиз 7 ой жинсий қулликда сақлангани айтилмоқда
3-саҳифа
−
25 Ноябрь 2023
22108Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида 14 ёшли қиз 7 ой давомида жинсий қулликда сақлангани айтилмоқда. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.
Маълум қилишича, кеча, 24 ноябрь куни 2009 йилда туғилган, Китоб туманида яшовчи Ч.Т. ўзининг бир неча ойдан бери тутқунликда сақланаётгани ва турли шахслар билан жинсий алоқа қилишга мажбурланаётганини айтиб, Болалар омбудсманига мурожаат қилган.
Унга кўра, 14 ёшли қизни шу йилнинг май ойидан 15 ноябрь кунига қадар Шаҳрисабз тумани Хўжабоғ қишлоғида яшовчи Н.А. ўзининг уйида 7 ой давомида мажбуран сақлаб, зўрлик ва таҳдид орқали уни турли шахслар билан жинсий алоқа қилишга мажбурлаб келган.
Вилоят прокуратураси шу кунни ўзида ҳодисани ўрганган. Аниқлик киритилишича, ҳозирда Китоб тумани прокурори томонидан фуқаро Н.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми "а" банди билан (Одам савдоси, вояга етмаган шахсга нисбатан) жиноят иши қўзғатилган.
"Жиноят иши Бош прокуратура ва Болалар омбудсманининг алоҳида назоратида. Болаларга нисбатан бундай мудҳиш жиноятни содир этган ҳар қандай шахс қонун олдида жавоб бериши шарт", деб ёзади омбудсман.
LiveБарчаси