Қашқадарёда ушланган жиҳодчилар орасида масжид имом-ноиби бўлганми?
Жамият
−
01 Ноябрь 2021
35369Аввалроқ, Қашқадарё вилоятида “Жиҳодчилар” диний экстремистик оқими тарафдорлари қўлга олингани, уларнинг орасида масжид имом-ноиби ҳам борлиги ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси масжид имом-ноиби экстремистик оқимга қўшилиб қолгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутасадди идоралар билан олиб борган мулоқотлари натижасида, ушбу хабарда гуруҳ аъзолари қаторида келтирилган масжид имом-ноиби аслида бошқа касб эгаси экани маълум бўлган.
“Таъкидлаш жоизки, бугунги мураккаб даврда ҳушёрлик ва огоҳлик ҳар қачонгидан ҳам долзарб вазифа эканини теран англаган имом-хатиблар, имом ноиблари ва диний соҳа ходимлари бузғунчи ғояларга қарши кураш ишларида фаол иштирок этмоқдалар”, дея таъкидлаган Мусулмонлар идораси.
Маълумот учун, ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинган 12 кишилик гуруҳ таркибида масжид имом-ноибидан ташқари маҳалла фуқаролар йиғини раиси, ўрта мактаб ўқитувчиси, якка тартибдаги тадбиркор ҳамда мавсумий ишчилар борлиги айтилганди.
LiveБарчаси